ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Тошкентдаги Ғалаба боғида “Ленинград монументи” ёдгорлиги очилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Унинг тантанали очилиш маросимида Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов, Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов ва бошқа расмий шахслар иштирок этишди. Тадбирга Ўзбекистонда яшаётган Ленинград қамалида омон қолган ветеранлар ҳам таклиф қилинди.Александр Беглов барча ленинградликлар ва петербургликлар номидан ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.Ҳоким Шавкат Умурзоқов ушбу ёдгорликни томоша қилган ҳар бир инсон ота-боболар хотирасини эъзозлашига умид билдирди.Маълумот учун, Ленингградни ҳимоя қилишда 7 мингга яқин ўзбекистонлик аскарлар қурбон бўлган. Санкт-Петербургдаги Пискарев хотира қабристонида ҳалок бўлган ўзбек аскарлари шарафига обелиск ўрнатилган.Ёдгорлик Санкт-Петербургнинг “Возрождение” компанияси томонидан ўрнатилган, унинг атрофидаги тош ётқизиш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган.
Пойтахт ҳокими бу ёдгорликни томоша қилган ҳар бир инсон ота-боболар хотирасини эъзозлашига умид билдирди.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Тошкентдаги Ғалаба боғида “Ленинград монументи” ёдгорлиги очилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Унинг тантанали очилиш маросимида Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов, Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов ва бошқа расмий шахслар иштирок этишди. Тадбирга Ўзбекистонда яшаётган Ленинград қамалида омон қолган ветеранлар ҳам таклиф қилинди.
Александр Беглов барча ленинградликлар ва петербургликлар номидан ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
“Ғалабанинг 80 йиллигида очилаётган ушбу ёдгорлик уруш йилларида 5 мингга яқин ленинградликларни қабул қилган Ўзбекистон халқининг олийҳимматлигига, бизнинг умумий ўтмишимиз ва ота-боболаримиз жасоратига бағишланган” – деди Санкт-Петербург губернатори.
Ҳоким Шавкат Умурзоқов ушбу ёдгорликни томоша қилган ҳар бир инсон ота-боболар хотирасини эъзозлашига умид билдирди.
Маълумот учун, Ленингградни ҳимоя қилишда 7 мингга яқин ўзбекистонлик аскарлар қурбон бўлган. Санкт-Петербургдаги Пискарев хотира қабристонида ҳалок бўлган ўзбек аскарлари шарафига обелиск ўрнатилган.
Ёдгорлик Санкт-Петербургнинг “Возрождение” компанияси томонидан ўрнатилган, унинг атрофидаги тош ётқизиш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган.