Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Қўқон Арт-резиденцияси мутахассиси, рассом Алижон Раҳимовнинг “Юрт ва ҳаёт асарларимда” номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг 50 тага яқин рангтасвир ва 30 тадан ортиқ графика ишлари намойиш этилмоқда. Асарларда турли фасллар манзаралари, табиат гўзалликлари, тарихий шахслар ва меъморий ёдгорликлар ўз ифодасини топган. Шу билан бирга, “Илоҳий никоҳ”, “Келин ва куёв”, “Отамни излаб” каби маиший мавзуларга бағишланган картиналар ҳам ўзига хос услуби билан томошабинларни ўзига ром этади.
Алижон Раҳимов – 1957 йилда Қўқонда туғилган. У П.Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти ҳамда Тошкент театр ва рассомлик институтида таълим олган. 1990 йилдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси ҳисобланади. Асарлари мамлакатдаги йирик музейлар ва галереяларда, шунингдек, хорижий тўпламларда сақланмоқда.
Кўргазма ташкилотчилари: Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва Тошкент Фотосуратлар уйи.
Кўргазма 15 сентябргача қадар давом этади.