Исроил-Фаластин можароси

Трамп: Ғазо бўйича келишув тез орада амалга ошиши мумкин

ҲАМСга йўлланган сўнгги огоҳлантиришдан кейин Оқ уй можарони тезкор ҳал этиш ва гаровдагиларни озод этиш бўйича ижобий натижага умид қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо бўйича келишув устида иш жадаллашгани, режа тез орада натижа бериши ва барча гаровга олинганларни озод этиш кўзда тутилаётганини маълум қилди.
АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирда ижобий натижа бериши кутилаётган ечим устида музокаралар олиб борилмоқда.
“Бу ҳақда тез орада хабар топасиз. Биз масалани ҳал қилиш ва гаровдагиларни қайтариш учун ҳаракат қиляпмиз”, — деди Трамп, қўшимча тафсилотларни очиқламасдан.
Оқ уй, Трампнинг ҲАМАСга йўллаган сўнгги огоҳлантиришидан кейин можарони юмшатиш ва гуманитар масалаларда амалий қадамлар ташланишига умид билдирмоқда.
Исроил-Фаластин можароси
Рим папаси Исроил президенти билан учрашувда Ғазодаги урушни тўхтатишга чақирди