Лавров: доллардан воз кечиш жараёни кетмоқда

Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Дональд Трамп маъмурияти ҳозирча бундан амалий хулоса чиқармаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Доллардан воз кечиш ва муқобил тўлов платформаларини яратиш жараёни кетмоқда, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳозирча амалий хулоса чиқармади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Нормал савдо-сотиқ учун зарур бўлган муқобил платформалар, тўлов ва бошқа логистик механизмларни яратиш бўйича жараён кетмоқда”, - деди Лавров МГИМО талабалари ва ўқитувчилари олдида сўзлаган нутқида.
Унинг сўзларига кўра, илгари Жо Байденни бу учун танқид қилган Американинг янги маъмурияти ҳам бундан хулоса чиқармаган.
Дунёда доллардан воз кечиш тезлашди — эксперт