Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ: уруғчиликнинг умумий бозори қандай такомиллаштирилмоқда

Мақсад — Иттифоқ мамлакатларининг озиқ-овқат таъминотини ошириш. Олиб борилган таҳлилларга кўра, ЕОИИ давлатлари ўз рақобатбардош буғдой, жавдар, маккажўхори, картошка, кунгабоқар, помидор, бодринг ва беда навларига эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) умумий уруғчилик бозорини такомиллаштириш ишлари изчил давом этмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Ташаббуснинг асоси 2017 йилда Иттифоқ доирасида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари айланиши тўғрисидаги битим имзоланиши билан қўйилган. Ушбу ҳужжатнинг энг муҳим мақсади — ЕОИИ давлатлари бир-бирининг уруғ сифати ҳақидаги ҳужжатларини тан олиши.
ЕИК Агросаноат сиёсати департаменти бўлим бошлиғи Андрей Дробишевскийнинг маълумотига кўра, 2021 йилда давлат раҳбарлари уруғчилик ва навларни синаш соҳасида унификация йўналишларини белгилаб берган.
“Шу асосда сўнгги йилларда фаол иш олиб борилди. 2025 йил якунига қадар босқич тугалланиши режалаштирилган. 2026 йилда бўлиб ўтадиган Олий кенгаш йиғилишида эса натижалар муҳокама қилиниб, кейинги устувор йўналишлар белгиланади”, - дейди у.
Мутахассисларнинг қайд этишича, умумий уруғчилик бозорини ривожлантиришдан асосий мақсад ЕОИИ мамлакатларининг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Иттифоқ давлатлари буғдой, жавдар, маккажўхори, картошка, кунгабоқар, помидор, бодринг ва беда экинлари бўйича ўзларининг рақобатбардош навларига эга. Бундан ташқари, қанд лавлагининг ҳам замонавий, рақобатбардош гибрид турлари пайдо бўлмоқда.
Экспертларга кўра, ЕОИИ ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳият мавжуд.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ декларациясини амалга ошириш бўйича йўл харитасини тайёрлаш якуний босқичга етди