CAFA Nations Cup 2025: Ўзбекистон чемпион бўлди

Финалда "оқ бўрилар" Эрон жамоаси устидан ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий Осиё Футбол ассоциацияси Миллатлар кубоги (CAFA Nations Cup) ғолиби бўлди.
8 сентябрь куни Тошкентдаги янги “Олимпик” стадионида Эрон жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндаги ягона голга Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9
Футболчиларга олтин медаллар ва кубокни президент Шавкат Мирзиёев топширди. Тақдирлаш маросимида FIFA раҳбари Жанни Инфантино ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Ҳиндистон Ўмон устидан ғалаба қозонди.
“CAFA Nations Cup-2025” мусобақасида 8 та миллий жамоа иштирок этди. Ўйинлар Тошкент ва Душанбе шаҳарларида ўтказилди.
CAFA Nations Cup: Ўзбекистон Ўмон билан дуранг ўйнади