"Buxoro", "Sarvar", "Аziza": Ўзбекистонда исмли автомобиль рақамлари пайдо бўлади

Энди кўчаларда “ФЕРУЗ”, “НИГОРА”, “НУРИДДИН” ёки “БУХОРО” каби ёзувли машиналарни учратиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистонда автомобилларга исм ёки махсус сўз ёзилган “ноёб” давлат рақамларини олиш имконияти яратилади. Бу ҳақда 4-сентябрдаги Ҳукуматнинг 562-сон қарорида белгиланди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Ўзавтомотобелги” давлат унитар корхонаси автомобиллар учун олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамдан иборат комбинациялардан тузилган ноёб давлат рақами белгиларини электрон кимошди савдолари орқали беришни бошлайди.

"Бундай рақамлар амалдаги тартибдаги рақамларни такрорламаслиги, қонунчиликка зид ёки ахлоқий меъёрларга хилоф маънога эга бўлмаслиги шарт", - дейилади хабарда.

Энди Ўзбекистон кўчаларида “ФЕРУЗ”, “НИГОРА”, “НУРИДДИН” ёки “БУХОРО” каби ёзувли машиналарни учратиш мумкин бўлади.
Пискент автополигонида автомобиль синовлари тўхтатилди