ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида иқтисодий жараёнларни 2030 ва 2045 йилгача бўлган даврда янада ривожлантириш тўғрисидаги декларацияни амалга ошириш бўйича йўл харитаси лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, йиғилишлар Москвада Евросиё иқтисодий комиссиясининг интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича вазири Даниёр Иманалиев раислигида ўтказилган.
Маълум бўлишича, учрашувлар ЕОИИ мамлакатлари давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг Комиссия билан ҳамкорлик қилишга ваколатли ўринбосарлари даражасида, шунингдек, ЕИКнинг тегишли вазирлари иштирокида бўлиб ўтган.
Кўплаб муҳим масалалар бўйича келишувларга эришилгани қайд этилиб, яқин кунларда ҳужжат ЕИК Кенгаши аъзоларига тақдим этилади.
Шунингдек, йиғилишлар давомида алоҳида эътибор талаб қиладиган ва кўриб чиқилиши режалаштирилган "Стратегия-2025"ни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ доирасида иқтисодий жараёнларни 2030 йилгача ва 2045 йилгача янада ривожлантириш тўғрисидаги "Евроосиё иқтисодий йўли" декларацияси 2023 йил 25 декабрда ЕОИИ давлатлари президентлари томонидан имзоланган.