ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида 4-5 сентябрь кунлари Марказий Осиё электр энергетика мувофиқлаштирувчи кенгашининг 44-йиғилиши ҳамда мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан энергетика ташкилотлари масъуллари, мутахассислар иштирок этди. Россия Федерациясининг энергетика ташкилотлари вакиллари эса тадбирда кузатувчи сифатида қатнашди.
Тадбирда энергетика хавфсизлигини таъминлаш, ягона электр бозорини шакллантириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ва трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
В Чолпан-Ате прошла встреча энергетиков ЦА
© УзА
Йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов Ўзбекистонда электр энергетика тармоғидаги янгиланишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.
Жамият ахборот хизматига кўра, Чўлпон-Отада ўтган мазкур йиғилиш Марказий Осиё мамлакатларининг энергетика соҳасидаги ҳамжиҳатлигини кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Жамият ахборот хизматига кўра, Чўлпон-Отада ўтган мазкур йиғилиш Марказий Осиё мамлакатларининг энергетика соҳасидаги ҳамжиҳатлигини кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлди.