Бухорода халқаро замонавий санъат биенналеси бошланди

Тадбирда санъат ихлосмандлари, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бухоронинг Мағоки Атторий марказида биринчи бор халқаро замонавий санъат биенналеси очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Биенналенинг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг жаҳон маданий харитасидаги нуфузини ошириш, замонавий санъат, тарихий мерос, креатив иқтисодиёт ва туризм уйғунлигини таъминлашдир.
Бу йилги Бухоро биенналесининг мавзуси "Қалблар дардига дармон" бўлиб, унда 70 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган рассом ва ҳунармандлар ўз асарларини намойиш этмоқда.
"Бухорога келганимда бу ердаги меъморчиликдан жуда илҳомланган эдим. Мен асли Саудия Арабистониданман. Бизда бу турдаги иш “Манғур” деб аталади, Бухорода эса “Панжара” дейишади.
Международное биеннале современного искусства в Бухаре
Панжара — бу тешикчали экран бўлиб, у ерда очиқ ва ёпиқ жойлар бор, худди бинар код каби. Алгоритм нақшларни таҳлил қилиб, кодлар ярата олади. Ва бу кодлар айнан шу экранлардан пайдо бўлади.
Мен бу асарни яратишда Ал-Хоразмий ва Ибн Синодан асарларидан илҳом олдим. Масалан, Ибн Сино қизил, кўк ва сариқ рангларни даволовчи ранглар деб атаган.

Ал-Хоразмийнинг "Ал-жабр” сўзи эса шифо бериш, даволаш маъносини англатади. Шу боис менинг ушбу ишим “Шифабахш алгоритм” деб аталади", - деди саудиялик меҳмон.

Бухоро биенналеси 5 сентябрдан 20 ноябрга қадар давом этади.
"Шифобахш алгоритм"