https://sputniknews.uz/20250906/buxoroda-xalqaro-zamonaviy-sanat-biennalesi-boshlandi-51774477.html
Бухорода халқаро замонавий санъат биенналеси бошланди
Бухорода халқаро замонавий санъат биенналеси бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбирда санъат ихлосмандлари, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этмоқда. 06.09.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-09-06T12:35+0500
2025-09-06T12:35+0500
2025-09-06T12:45+0500
бухоро
санъат
оммавий тадбир
абу райҳон беруний
ал-хоразмий
ибн сино
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/06/51777010_0:0:1073:603_1920x0_80_0_0_a7222decda6500497b905f4e653e1bbe.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бухоронинг Мағоки Атторий марказида биринчи бор халқаро замонавий санъат биенналеси очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Бу йилги Бухоро биенналесининг мавзуси "Қалблар дардига дармон" бўлиб, унда 70 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган рассом ва ҳунармандлар ўз асарларини намойиш этмоқда."Бухорога келганимда бу ердаги меъморчиликдан жуда илҳомланган эдим. Мен асли Саудия Арабистониданман. Бизда бу турдаги иш “Манғур” деб аталади, Бухорода эса “Панжара” дейишади.Панжара — бу тешикчали экран бўлиб, у ерда очиқ ва ёпиқ жойлар бор, худди бинар код каби. Алгоритм нақшларни таҳлил қилиб, кодлар ярата олади. Ва бу кодлар айнан шу экранлардан пайдо бўлади.Мен бу асарни яратишда Ал-Хоразмий ва Ибн Синодан асарларидан илҳом олдим. Масалан, Ибн Сино қизил, кўк ва сариқ рангларни даволовчи ранглар деб атаган.Бухоро биенналеси 5 сентябрдан 20 ноябрга қадар давом этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/06/51777010_134:0:938:603_1920x0_80_0_0_b67f556c2c6751089c5c68d46af4842b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро, санъат, оммавий тадбир, абу райҳон беруний, ал-хоразмий , ибн сино
бухоро, санъат, оммавий тадбир, абу райҳон беруний, ал-хоразмий , ибн сино
Бухорода халқаро замонавий санъат биенналеси бошланди
12:35 06.09.2025 (янгиланди: 12:45 06.09.2025) Тадбирда санъат ихлосмандлари, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бухоронинг Мағоки Атторий марказида биринчи бор халқаро замонавий санъат биенналеси очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Биенналенинг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг жаҳон маданий харитасидаги нуфузини ошириш, замонавий санъат, тарихий мерос, креатив иқтисодиёт ва туризм уйғунлигини таъминлашдир.
Бу йилги Бухоро биенналесининг мавзуси "Қалблар дардига дармон" бўлиб, унда 70 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган рассом ва ҳунармандлар ўз асарларини намойиш этмоқда.
"Бухорога келганимда бу ердаги меъморчиликдан жуда илҳомланган эдим. Мен асли Саудия Арабистониданман. Бизда бу турдаги иш “Манғур” деб аталади, Бухорода эса “Панжара” дейишади.
Панжара — бу тешикчали экран бўлиб, у ерда очиқ ва ёпиқ жойлар бор, худди бинар код каби. Алгоритм нақшларни таҳлил қилиб, кодлар ярата олади. Ва бу кодлар айнан шу экранлардан пайдо бўлади.
Мен бу асарни яратишда Ал-Хоразмий ва Ибн Синодан асарларидан илҳом олдим. Масалан, Ибн Сино қизил, кўк ва сариқ рангларни даволовчи ранглар деб атаган.
Ал-Хоразмийнинг "Ал-жабр” сўзи эса шифо бериш, даволаш маъносини англатади. Шу боис менинг ушбу ишим “Шифабахш алгоритм” деб аталади", - деди саудиялик меҳмон.
Бухоро биенналеси 5 сентябрдан 20 ноябрга қадар давом этади.