Сенат Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари чегараларини ўзгартиришни маъқуллади

Таъкидланишича, чегара ўзгариши Каттақўрғон аҳолиси учун қулай шароитлар яратишга, жумладан, янги инфратузилма объектлари ҳамда кўп қаватли турар жой комплекслари барпо этиш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегаралари ўзгаради. Тегишли қонун Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланди.
Мажлисда қайд этилишича, ҳозирда Каттақўрғон шаҳри ер майдони 4362 гектарни ташкил қилади. Аҳоли зичлиги бир квадрат километрига 9460 кишига тўғри келиб, Самарқанд вилоятида энг зич жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Шу боис Каттақўрғон туманидан шаҳарга 1945 гектар, Нуробод туманидан эса 971 гектар ер майдони, жами 2916 гектар ўтказилади.
Бундан ташқари, Нуробод туманидан Каттақўрғон туманига яна 600 гектар ер майдони ўтказилади.
Шунингдек, шаҳарда 50 гектар майдонда Ургут эркин саноат зонаси филиали ҳамда 30 гектарда 3 та кичик саноат зонаси очилиши режалаштирилгани айтилди.
Самарқанд вилоятидаги шаҳар ва туманлар чегаралари ўзгаради