Исроил-Фаластин можароси

Рим папаси Исроил президенти билан учрашувда Ғазодаги урушни тўхтатишга чақирди

Папа суҳбат чоғида Ғазодаги фожиали вазият масаласини кўтарган ва кўп йиллик Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш учун икки алоҳида давлат тузиш тўғрисидаги ечимни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Рим папаси Лев XIV пайшанба куни бўлиб ўтган Исроил президенти Ицхак Герцог билан учрашувида Ғазодаги фожиали вазиятни муҳокама қилди ва Фаластин анклавидаги уруш ҳаракатларини бутунлай тўхтатишга чақирди, деб маълум қилмоқда Ватикан.
Баёнотда айтилишича, Папа Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи қўлида қолган гаровдагиларни озод қилишга чақирди ҳамда черковнинг кўп йиллик Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш учун икки алоҳида давлат тузиш тўғрисидаги ечимни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

"Барча гаровдагиларни озод қилиш, зудлик билан уруш ҳаракатларини бутунлай тўхтатишга эришиш, энг кўп зарар кўрган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамини хавфсиз етказиб беришга кўмаклашиш ва инсон ҳуқуқларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун музокаралар тезда қайта бошланишига умид қиламан", – деган Рим папаси суҳбат чоғида.

Черков раҳбарларнинг Исроил президенти билан Ватикан Апостол саройида бир-бирларини кутиб олаётган суратлари эълон қилинди, аммо улар қанча вақт бирга бўлганини маълум қилинмади. Расмлардан бирида икки раҳбар ёнма-ён турган ҳолда тасвирланган, уларнинг ҳеч бири табассум қилмаяпти, дея эътибор қаратган "Reuters"
Май ойида жаҳон кардиналлари томонидан марҳум Папа Франциск ўрнига сайланган Лев илгари Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий кампанияси ҳақида Франциск билан сўзлашганда нисбатан эҳтиёткорроқ оҳангда бўлгани таъкидланмоқда.
"Google" катта пул эвазига Исроил ташвиқоти билан шуғуллангани маълум бўлди
Маълум бўлишича, 12 йил давомида черковни бошқарган Франциск Исроилга ҳамиша танқид кўзи билан қараган. У Исроилнинг Фаластин халқига қарши геноцид қилаётгани ёки қилмаётганини текширишни таклиф қилган, бу эса Исроил расмийларининг кескин танқидига сабаб бўлган.
Исроил-Фаластин можароси
Ғазо секторида аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда – Мирзиёев