ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Ҳиндистон бизнес альянси президенти Семми Котвани Шарқий иқтисодий форум доирасида SputnikLive мухбирига Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Ҳиндистон ўртасидаги эркин савдо зонаси қандай бизнес имкониятларини очиши ҳақида сўзлаб берди.
"Бу божхона тартиб-таомилларини соддалаштиради, харажатларни камайтиради ва инвесторлар учун янада қулай муҳит яратади", — деди у.
Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон компаниялари учун бу фармацевтика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва АТ-хизматлар каби соҳаларда Россия ва Евроосиё бозорига йўл очилишидир. Шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари ва Россия учун эса бу Ҳиндистоннинг йирик истеъмол бозори ва ишлаб чиқариш қувватларига эшикларни очади.
Котванининг фикрича, Ҳиндистон ва ЕОИИ ўртасида эркин иқтисодий зона яратиш ғояси ҳинд бизнеси учун жуда жозибадор.
“Бундай тузилма божхона тартиб-таомилларини соддалаштиради, харажатларни камайтиради ва инвесторлар учун янада қулай муҳит яратади,” — деди у.
Унинг фикрича, энг муҳими — Россия ресурслари ва технологиялари ҳинд инновациялари ва кўлами билан уйғунлашиши мумкин бўлган қўшма ишлаб чиқариш имкониятларини яратиш. Узоқ муддатли истиқболда бундай келишув нафақат товар айирбошлашни оширади, балки саноат ва маданий ҳамкорликни ҳам чуқурлаштиради.
“Бу Ҳиндистон ва ЕОИИ келажакда янги архитектура яратиш ва янги иқтисодий мақсадларга эришиш бўйича ўз зиммасига масъулият олиши мумкинлиги ҳақида ишончли сигнал бўлади,” - дея хулоса қилди Ҳиндистон бизнес альянси президенти.