"Беларусь ҳамкорлар билан савдони янада ривожлантириш мақсадида биз Минск ва Тошкентда офислари, шунингдек, савдо уйлари ва уларда доимий фаолият юритувчи шоурумлари мавжуд қўшма ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияни ташкил этиш устида ишламоқдамиз. Ушбу чора-тадбирлар иккала мамлакат бозорларида маҳсулотларни янада самарали тарғиб қилишни таъминлаш, логистика ва божхона процедураларини соддалаштириш, етказиб бериш муддатлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг харажатларини қисқартириш имконини беради", – дейди Тешабоев.
"Ҳамкорлигимиз янада кенг кўламли бўлиши ва ўзаро мувофиқлик ҳамда самарали кооперация асосида ривожланиши мумкин. Беларусь компанияларини Ўзбекистонда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ва кейинчалик уларни Жанубий Осиё мамлакатларига экспорт қилишга таклиф этамиз. Бу мамлакатлар бизнинг қўшниларимиз – Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистондир. Ушбу мамлакатларнинг жами аҳолиси 1,5 миллиарддан ортиқ бўлиб, бу улкан бозорни ташкил этади”, – дея хулоса қилган Хуррам Тешабоев.