Ўзбекистон ва Беларусь қўшма ташқи савдо компания ташкил этади

© Sputnik / Бахром ХатамовГрузовые контейнеры в железнодорожном терминале
Грузовые контейнеры в железнодорожном терминале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
Мақсад – ҳар икки мамлакат бозорларида маҳсулотларни янада самаралироқ тарғиб қилишни таъминлаш, логистика ва божхона процедураларини соддалаштириш, етказиб бериш муддатлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг харажатларини қисқартириш.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь Тошкент ва Минскда ваколатхоналари мавжуд қўшма ихтисослаштирилган ташқи савдо компания ташкил этиш устида ишламоқда, деб хабар бермоқда БелТА Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоевга таяниб.
Витебскда ўтказилган III Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форумининг пленар йиғилишида у Ўзбекистон Беларусь билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият беришини таъкидлаган.

"Беларусь ҳамкорлар билан савдони янада ривожлантириш мақсадида биз Минск ва Тошкентда офислари, шунингдек, савдо уйлари ва уларда доимий фаолият юритувчи шоурумлари мавжуд қўшма ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияни ташкил этиш устида ишламоқдамиз. Ушбу чора-тадбирлар иккала мамлакат бозорларида маҳсулотларни янада самарали тарғиб қилишни таъминлаш, логистика ва божхона процедураларини соддалаштириш, етказиб бериш муддатлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг харажатларини қисқартириш имконини беради", – дейди Тешабоев.

Шунингдек, у ҳамкорликнинг яна бир йўналишини – қишлоқ хўжалигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон учун Беларусда қўлланилаётган илғор технологиялар ва самарали аграр ечимлардан фойдаланиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш жуда қизиқ аҳамият касб этган.
Вазир ўринбосари республикада қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳити яратилганини таъкидлаб ўтди. Машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, электротехника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби истиқболли йўналишларда қўшма корхоналар ташкил этиш учун ҳамкорлик имкониятлари очиқ эканлигини билдирди.

"Ҳамкорлигимиз янада кенг кўламли бўлиши ва ўзаро мувофиқлик ҳамда самарали кооперация асосида ривожланиши мумкин. Беларусь компанияларини Ўзбекистонда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ва кейинчалик уларни Жанубий Осиё мамлакатларига экспорт қилишга таклиф этамиз. Бу мамлакатлар бизнинг қўшниларимиз – Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистондир. Ушбу мамлакатларнинг жами аҳолиси 1,5 миллиарддан ортиқ бўлиб, бу улкан бозорни ташкил этади”, – дея хулоса қилган Хуррам Тешабоев.

Состоялось секционное заседание в рамках Третьего бизнес-форума женщин-предпринимателей Узбекистана и Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2025
Ўзбекистон ва Беларусь агросаноат соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
Янгиликлар лентаси
0