Олмалиқда МИСиС Фан ва технологиялар университети ҳамда ОКМК ҳамкорлигида “ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби ўз фаолиятини бошлади. Биринчи ўқув йилида бу ерда “фойдали қазилмаларни бойитиш” йўналиши бўйича 12 нафар биринчи босқич талабаси таҳсил олади.
Мактабнинг асосий хусусияти шундаки, талабалар бошидан комбинатнинг ҳақиқий муаммоларини ечимини топишга жалб этилади.
“Бу ҳар бир босқич талабалари бажарадиган оддий топшириқлар эмас, балки корхонани янги ривожланиш даражасига олиб чиқишга имкон берадиган асосий вазифалардир”, — деди МИСиС МТТУ биринчи проректори Сергей Салихов.
Ўқув жараёни нафақат аудиторияларда, балки ОКМКнинг ишлаб чиқариш майдонларида ҳам олиб борилади. Ўқишни тугатгач, битирувчилар корхонада ишлаш имкониятига эга бўлишади.
Батафсил - Sputnik видеосида.