Grand Swiss: Янги супергроссмейстерлар ва жаҳон шахмат юлдузлари Самарқандда йиғилди

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 855 000 долларни ташкил этади: шундан 625 000 доллар эркаклар ўртасидаги Grand Swiss турнирига, 230 000 доллар аёллар турнирига ажратилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. 2025 йилнинг 4-15 сентябрь кунлари Самарқандда классик шахмат бўйича энг кучли турнирлардан бири - Grand Swiss FIDE бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) хабар берди.
Мусобақа дунёнинг энг яхши шахматчилари учун муҳим аренага айланиб, салмоқли совринларни қўлга киритиш ва 2026-йилги Даъвогарлар турнирига йўлланма олиш имкониятини тақдим этади.
"Grand Swiss ҳар доим ноёб турнир ва "FIDE" тақвимидаги энг кутилган воқеалардан бири бўлиб келган.
"Биз унинг ушбу спорт турига инвестиция киритаётган ва йирик шахмат тадбирларини ташкил этишда бой тажрибага эга бўлган буюк шахмат мамлакати - Ўзбекистонда ўтказилишидан мамнунмиз," - деди FIDE президенти Аркадий Дворкович.
Бу йилги очиқ чемпионатда 116 нафар шахматчи, жумладан, жаҳон чемпиони Гукеш Д., шунингдек, аёллар ўртасидаги турнирда 56 нафар шахматчи иштирок этади.
Фаворитлар орасида:
- FIDE Circuit етакчиси Рамешбабу Прагнананда, 2021-йилги Grand Swiss ғолиби ва 2025-йилги Bullet Chess бўйича амалдаги чемпион Алиризо Фирузжа, Ян Непомняший, Левон Арония, Аниш Гири ва Ханс Ниманн. Ўзбек истеъдоди - Нодирбек Абдусатторовга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
В Самарканде стартует престижный турнир Grand Swiss FIDE 2025
Турнир Швейцария тизими бўйича 11 турдан иборат бўлиб, 2023 йилда тезкор шахмат ва блиц бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилган Silk Road EXPO майдонида бўлиб утади. Биринчи тур 4 сентябрда бошланади, якуний 11-тур 15 сентябрга режалаштирилган. Grand Swiss FIDE - жаҳон чемпионати циклининг энг муҳим саралаш босқичи бўлиб, ғолиблар 2026-йилги Даъвогарлар турнирига йўлланма олади.
Ўзбекистонлик ўсмирлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иккинчи ўринни эгаллади