ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. 2029 йил охиригача Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) сут ва сут маҳсулотлари бўйича 73 та янги давлатлараро стандарт ишлаб чиқилади.
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати Божхона иттифоқининг “Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига дастурни янги таҳрирда тасдиқлади.
Улар кўпи биринчи марта ташкил қилинмоқда - масалан, сут оқсили концентратлари, болалар озиқ-овқатлари учун зардоб оқсили маҳсулотлари, қўй сути ва мактаб ўқувчилари учун маҳсулотлар ва бошқалар.
Шу билан бирга, 60 та стандарт лойиҳани Россия, тўққизта лойиҳани Қозоғистон, иккита лойиҳани Арманистон тайёрлаши белгиланган.
Бундан ташқари, Миллий сут маҳсулотлари учун иккита давлатлараро стандартлар лойиҳалари Қозоғистон ва Қирғизистонни биргаликда тайёрлайди.