"Ўзбекнефтгаз": Аи-80 бензинини биржа орқали сотиш тўхтатилди

Август ойида тадбиркор истеъмолчилар томонидан харид қилинган Аи-80 автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. "Ўзбекнефтгаз" АЖ бугундан бошлаб Аи-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатганлиги ҳақида хабар берди.
Хабарда айтилишича, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги президент фармони ижросига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан босқичма-босқич юқори октанли (Аи-92) автобензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва сентябрь ойидан бошлаб биржа савдоларига фақат юқори октанли автобензин жойлаштирилиши режалаштирилган эди.
Шу боис “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб, Аи-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатган.

Ўз навбатида Аи-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди. Шу вақтга қадар 1000 тонна Аи-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти мавжуд эканлиги таъкидланди.

Хабарда қўшимча қилинишича, август ойида тадбиркор истеъмолчилар томонидан харид қилинган Аи-80 бензини ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилади.
Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш камайди, дизель ишлаб чиқариш эса ошди