Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди – рўйхат

Келишувлар маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларидан тортиб иқтисодий ҳамкорлик қилиш масалаларигача қамраб олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Пекинда бўлиб ўтган учрашуви доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамловчи кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан:
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури;
Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим;
Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича;
техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида;
мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида;
космик фанлар, технологиялар ва космик фаолият натижаларидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида;
рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;
рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;
Самарқанд вилояти ва Тяньцзинь шаҳри ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида;
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Хитой етакчилари стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилгани хабар қилинган эди. Мамлакатлар ўзаро товар айирбошлашни 20 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари учрашди