Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига раҳбар тайинланди

Шунингдек, марказ директорига икки ўринбосар тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Қобулжон Аҳмедов Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди. Президент администрациясининг тегишли фармойиши қабул қилинди, дея хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қобулжон Аҳмедов бунгача "MY5" телеканалининг бош директори бўлган, тайинловга қадар МТРКнинг "Ёшлар" ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.
Шунингдек, Ҳусан Салихов ва Жаҳонгир Абдураҳмонов Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳусан Салихов – таниқли режиссёр, тайинловга қадар президент матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган. Жаҳонгир Абдураҳмонов тайинловга қадар президент матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал "UZREPORT" телеканалида бош муҳаррир бўлган.
Эслатамиз, аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти тугатилиб, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилган эди.
Ўзбекистонда қатор тайинловлар амалга оширилди