Путин ШҲТ саммитида нутқ сўзлади – асосий фикрлар

Россия раҳбари ўз нутқида қатор масалаларга тўхталиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади.
Қуйида Россия раҳбарининг асосий баёнотларини келтирамиз:
ШҲТ халқаро масалаларни ҳал этишда изчил таъсирини оширмоқда;
ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик ривожланиши суръати ҳайратга солади;
Ташкилот мамлакатлари савдо-сотиғида ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан кенг фойдаланилмоқда;
БМТ тамойиллари, жумладан, давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилиш бугун ҳам ўзгармас;
Украина ва Ғарб ҳақида
Украинадаги инқироз “ҳужум” оқибатида эмас, балки давлат тўнталириши оқибатида юзага келди;
Ғарбнинг Украинани НАТОга тортишга уринишлари Украина инқирозининг асосий сабабларидан бири;
Россия Украина масаласида ҳеч бир мамлакат ўз хавфсизлигини бошқа бир давлат ҳисобига таъминлай олмайди деган ёндашувга амалга қилади;
Москва Пекин, Нью-Деҳли ва бошқа шерикларнинг Украинадаги можарони тартибга солишга оид саъй-ҳаракатларини бениҳоят қадрлайди.
Путин ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви ноябрь ойида Москвада бўлиб ўтишини маълум қилди.
ШҲТ саммити Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 31 август-1 сентябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда 20 тадан зиёд хорижий давлат етакчилари қатнашмоқда.
Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштиради. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд.
Мисли кўрилмаган даражага чиқди - Путин Хитой билан муносабатлар ҳақида