Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатлари минтақалари ҳамкорлиги қандай ривожланмоқда

Тадбир иштирокчилари интеграция самарадорлиги, жумладан, минтақавий нуқтаи назардан баҳоланишини таъкидлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) биринчи Евроосиё экспорт форуми доирасида “ЕОИИда минтақалараро алоқалар ривожланиши Евроосиё компанияларининг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш омили” панель сессиясини ўтказди.
Новосибирскда бўлиб ўтган тадбир иштирокчилари интеграция самарадорлиги, жумладан, минтақавий нуқтаи назардан баҳоланишини таъкидлашди: муваффақият ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва бизнес талаблари қанчалик ҳисобга олинишига боғлиқ.
Ишбилармонлик фаоллигининг пойтахт марказларидан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ишлаб чиқариш ва сотиш занжирларига фаол киритилган кенг доирадаги минтақаларга ўтиши қайд этилди.
ЕИК саноат сиёсати департаменти директорининг ўринбосари Виталий Вовк ЕОИИ доирасида саноат кооперация лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Сессия иштирокчилари Иттифоқ мамлакатлари минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш комиссияси фаолияти билан танишишди. ЕИК макроиқтисодий сиёсат департаменти вакили Андрей Пантелеев ЕОИИ доирасида минтақалараро ҳамкорлик портали ишга тушганинини маълум қилди (https://regions.eaeunion.org/). Ресурс 200 тадан ортиқ бизнес лойиҳа ва ишлайдиган механизмлар ҳақида маълумотни ўз ичига олади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ бозорида Мўғулистоннинг кўпроқ юқори сифатли маҳсулотлари пайдо бўлиши мумкин