“Ташаббусли бюджет”да аҳоли ва давлат шерикчилиги йўлга қўйилади

Бунда аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. 2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнлари доирасида ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасидаги шерикчилик асосида молиялаштириш тартиби жорий этилади. Бу президентнинг тегишли қарорида белгилаб қўйилди.
Бунда ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоиз қисми ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
Лойиҳалар шериклик асосида молиялаштирилганда:
овоз беришда иштирок этмаган ҳолда ғолиб деб топилади;
тегишли маҳаллаларга танаффус бериш амалиёти қўлланмайди.
Шунингдек, 2025 йил 1 октябрга қадар “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Ташаббусли бюджет” доирасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг интерактив харитаси ишга туширилади.
Вазирлик "Опен бюджет"га овоз бериш билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди