ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 2025 йилда қўлда терилган 1 килограммпахта учун 2000 сўм тавсиявий нарх белгиланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 кг учун 1373 сўм нарх белгилаган.
Вазирликнинг қўшича қилишича, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланилади.
Бундан ташқари, пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан 1 кг пахта учун 1000 сўм субсидия ажратилади.