Ўзбекистон дзюдо бўйича ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Ўзбекистонлик дзюдочилар жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочилар Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпонатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида қизлар ўртасида +70 кг вазн тоифасида курашган Умида Ниғматова барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални киритди.
Юные дзюдоисты Узбекистана завершили чемпионат мира на первом месте в общекомандном зачете
Шу тариқа, мусобақада 5 та олтин ва 2 та бронза медалини жамғарган ўзбекистонлик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) байроғи остида қатнашган россиялик дзюдочилар 4 та олтин ва 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Бразилия терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаб берди.
Чемпионатда жами 71 та давлатдан 500 нафардан зиёд спортчи қатнашди.
Дзюдо: Будапештдаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчилар маълум қилинди