Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ бозорида Мўғулистоннинг кўпроқ юқори сифатли маҳсулотлари пайдо бўлиши мумкин

Иттифоқ имзоланган вақтинчалик савдо битими доирасида Мўғулистонга ўз товарларини етказиб беришни кенгайтиришда ёрдам бериш ниятида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бозорида Мўғулистоннинг кўпроқ юқори сифатли маҳсулотлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК штаб-квартирасида соҳа ҳамкорлигини ривожлантириш, Мўғулистон билан ўзаро савдо тўсиқларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёвнинг сўзларига кўра, Иттифоқ имзоланган вақтинчалик савдо битими доирасида ўз товарларини ЕОИИ бозорига етказиб беришни кўпайтириши учун Мўғулистон томонининг кутилмаларини амалга оширишга кўмаклашмоқчи.
Тўқимачилик, кашемир, гўшт маҳсулотлари каби юқори сифатли мўғул товарларини етказиб бериш кенгайтирилиши Иттифоқнинг ички бозорида товар таклифини диверсификация қилишга ва истеъмолчилар талабини қондиришга ёрдам беради.
Шу билан бирга, ЕОИИ давлат органлари ва ишбилармон доиралари вакиллари Мўғулистонга экспортнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди. Шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун аниқ чораларни таклиф қилишди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Мўғулистон вақтинчалик савдо битими лойиҳасига оид барча масалаларни келишиб олди