Ўзбекистон–Хитой форумида қўшма корхона ва саноат парклари бўйича келишув имзоланди

Лойиҳалар натижасида янги иш ўринлари яратилади, ҳамда агросаноат соҳасига замонавий биотехнологиялар ва инновацияларни кенг жорий этилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Хитойда “Ўзбекистон–Хитой" савдо-иқтисодий ва инвестиция форуми” бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация вакиллари иштирок этди.
Форумда доирасида Ўзбекистон делегацияси таркибидаги қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров ва Хитойнинг “China Broad Future Tobacco International Import and Export Trading Co. Ltd” компанияси бош ижрочи директори Фу Бо Ўзбекистонда қўшма корхона ва агросаноат паркини ташкил этиш бўйича Ҳамкорлик битимини имзолашди.
В Китае прошел торгово-экономический и инвестиционный форум "Узбекистан-Китай"
Шунингдек, Алишер Шукуров ва Хитойнинг “Henan Bio-Industry Group Co. Ltd” компанияси бош ижрочи директори Кин Тиан Cанг ўртасида “Хитой–Ўзбекистон биотехнология ва қишлоқ хўжалиги технологиялари саноат парки ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Хитой билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади