ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Россиянинг БМТдаги доимий вакили в.б. Дмитрий Полянский Германия, Франция ва Британиянинг Эронга қарши санкцияларни тиклаш ташаббусини халқаро ҳамкорликка путур етказувчи қадам сифатида баҳолади.
"Бизнинг ҳафсаламиз пир бўлди, чунки биз жиддий ҳамкорлар билан муомала қилишни кутган эдик, лекин охир-оқибат қандайдир гангстерлар билан ишлаётганга ўхшаймиз", - деди Полянский.
Унинг таъкидлашича, Россия "Европа учлиги" ушбу жараённи бошлаш учун қонуний асосга эга эмас деб ҳисоблайди.
Полянский, шунингдек, Эрон ядро дастури билан боғлиқ масалалардаги умумий муҳитга таъсир қилади ва бу борадаги халқаро ҳамкорликни мураккаблаштиради, деб таъкидлади.
Илгарироқ Буюк Британия, Германия ва Франция Теҳрон ядро дастури бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан сўнг Эронга қарши санкцияларни тиклаш жараёнини бошлаши ҳақида БМТ Хавфсизлик Кенгашини хабардор қилган эди.