Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчасида қурилган ерости автомобиль йўлини бориб кўрди

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб узунлиги 468, кенглиги 25 метр бўлган ерости автомобиль йўли барпо этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида барпо этилган ерости автомобиль йўлини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб узунлиги 468, кенглиги 25 метр бўлган ерости автомобиль йўли барпо этилди. У соатига 10 мингдан зиёд автомобилни ўтказиш имкониятига эга.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Таъкидланишича, туннелнинг усти яшил ҳудудга айлантирилиб, "Янги Ўзбекистон" боғи билан Олимпия шаҳарчаси ўртасида пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди. Шунингдек, мазкур йўналишда лойиҳалаштирилган метро йўли учун туннел ва бекат ҳам қурилди.
Янги ерости автомобиль йўли машиналарнинг вақт сарфини 2 баробарга қисқартириб, кунига 1 тонна ёнилғи иқтисод қилинишига ва атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдори 2 тоннага камайишига сабаб бўлади.
Мирзиёев ерости автомобиль йўлининг замонавий стандартлар асосида ташкил этилганига эътибор қаратди ва бу фуқароларга қулайлик яратиб, туризм ривожига ҳисса қўшишини таъкидлади.
Тошкентда янги аэропорт қуриб битказилди