Бахтиёр Саидов АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек минтақавий ва глобал масалалар бўйича фикр алмашилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ президентининг глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Биз мамлакатларимиз ўртасида янада мустаҳкам кўприклар қуриш — таълим ва маданиятдан тортиб, инновация ва бизнесгача — ҳақида фикр алмашдик. Халқларимизни янада яқинлаштириш учун катта, ҳали тўлиқ ишга солинмаган салоҳият мавжуд", — дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Хабарга кўра, мулоқот давомида минтақавий ва глобал аҳамиятга эга бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди ва янада фаровон келажак учун ҳамкорликда ишлаш бўйича умумий қарашлар билдирилди.
Ўзбекистон ва Япония ТИВлари ўртасида Стратегик диалог бўйича қўшма коммюнике имзоланди