ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан $233,1 миллион кредит жалб қилади. Ушбу маблағлар А380 автомобиль йўлини модернизация қилишга йўналтирилади, деб маълум қилди ОТБ.
Қорақалпоғистон Республикасида 87 километр йўл янгиланади. Жумладан, 75 километрлик Тўрткўл–Элликқала–Беруний айланма йўли қурилади, шунингдек, А380 автомобиль йўлининг мавжуд 12 километрлик қисми қайта таъмирланади.
Лойиҳанинг умумий қиймати $293,7 миллионни ташкил этади, шундан $60,6 миллиони Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.
Қурилиш ишлари иқлим ўзгаришига чидамли технологиялар асосида олиб борилади — бетон қопламалар, баландлаштирилган йўл тўсинлари ҳамда замонавий дренаж тизимлари барпо этилади.
Қурилиш ишлари иқлим ўзгаришига чидамли технологиялар асосида олиб борилади — бетон қопламалар, баландлаштирилган йўл тўсинлари ҳамда замонавий дренаж тизимлари барпо этилади.
ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая таъкидлашича, лойиҳа мамлакатнинг минтақавий транзит маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш, Қорақалпоғистонда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Йўналиш бўйлаб бешта дам олиш ва сервис ҳудуди барпо этилади, улар электр автомобиллар учун қувватлаш станциялари ҳамда аёллар учун хавфсиз ва қулай шароитлар билан таъминланади.