ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон бош прокурори, мудофаа вазири ва ички ишлар вазири унвонлар билан мукофотланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди.
Фармон билан:
Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдашевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони
Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмухамедовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони;
Ўзбекистон ички ишлар вазири Азиз Ташпулатовга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.