ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон музейларидаги асосий фонд экспонатлари сони 2,7 миллион донани ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 129,2 мингтага ёки 5 фоизга кўпдир.
Ҳудудлар кесимида музейлардаги асосий фонд экспонатлари қуйидагича тақсимланган:
Тошкент шаҳри – 1 255 915 та;
Самарқанд вилояти – 239 650 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 197 506 та;
Сурхондарё вилояти – 178 080 та;
Фарғона вилояти – 161 403 та;
Бошқа ҳудудлар – 703 441 та.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар сони йил сайин ошиб бормоқда.
Масалан, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда асосий фондда 2 087 000 экспонат мавжуд эди. 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра эса улар сони 2 168 392 тага етди, шу жумладан 387 038 таси (17,8%) археологик ашёлардан иборат эди.