Мактабларда дарслар қачондан бошланиши маълум бўлди

Мактабларнинг биринчи дарс соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистондаги барча мактабларда 2025/2026-ўқув йили учун дарслар 2 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.
Таъкидланишича, мактабларнинг биринчи дарс соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.
Шу билан бирга, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.
Янги ўқув йили айрим талабалар учун 8 сентябрдан бошланади — вазирлик