ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Президент Ўзбекистон Мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
"Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, жамиятимизда ижтимоий-маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун, - дейилади фармон матнида.
Фамонга мувофиқ:
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони билан -1 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони билан -1 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог" фахрий унвони билан -2 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" фахрий унвони билан -2 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони билан - 2 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими" фахрий унвони билан -1 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони билан -1 киши;
"Эл-юрт ҳурмати" ордени билан - 5 киши;
"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан -1 киши;
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан - 3 киши;
"Дўстлик" ордени билан - 34 киши;
"Содиқ хизматлари учун" медали билан - 32 киши;
"Соғлом турмуш" медали билан -1 киши;
"Келажак бунёдкори" медали билан -2 киши;
"Жасорат" медали билан -100 ёшдан ошган 14 киши, ва яна 67 киши мукофотланган.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйида.