Икки ўзбекистонлик курашчи жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Болгариянинг Самомов шаҳрида ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккита медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
-72 кг вазн тоифасидаги баҳсларда финалгача етиб борган Аҳмад Қодиров якунда кумуш медаль билан тақдирланди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Шунингдек, -67 кгда Фаёзбек Эшмирзаев бронза медалини қўлга киритди.
Эркин кураш: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади