ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан тўғри авиақатновларни тиклаш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Ўзбекистон 24”телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи доирасида “Туркман ҳаво йўллари” (Turkmenistan Airlines) билан фуқаролик авиацияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги баённома имзоланган.
“Бугунги кунда Туркманистондан тўғридан тўғри авиақатновларимиз мавжуд эмас. Бугун биз ҳужжатга қўл қўйдик: барча жозибадор тарафларини кўрсатган ҳолда, қисқа кунларда икки томонлама тўғридан-тўғри авиақатновларни бошлашга имконият яратиляпти”, – деди Маҳкамов.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар 2013 йил май ойида тўхтатилган.