ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. 2025 йилнинг олти ойи давомида Еврооисиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга қараганда 1,7 фоизга ошди.
Ўсиш Иттифоқнинг деярли ҳамма мамлакатларида кузатилди:
Қирғизистонда – 10,2% га;
Қозоғистонда – 6,5% га;
Россияда – 1,4% га,
Беларусда – 0,3% га.
Арманистонда эса саноат ишлаб чиқариш ҳажми пасайган. Шу билан бирга, ЕОИИ мамлакатларида қайта ишлаш саноатида 3,9 фоиз ўсиш кузатилган.