МОҚ ва ЎФА раҳбарияти “Манчестер сити“ клуби билан танишди

Инглиз клуби тажрибасини Юқори Чирчиқ туманида қурилган Миллий футбол марказида татбиқ этиш имконияти ўрганилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Англиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб “Манчестер сити” клубининг штаб-квартираси ҳамда жамоа академиясига ташриф буюрди.

Мутасаддилар клуб тарихи ва унинг тизими билан яқиндан танишишди, клубнинг маркетинг, академия фаолияти ва ундаги футбол таълими, халқаро алоқалар, селекция ва бошқа йўналишлардаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришди.
Руководство НОК и АФУ побывали в "Манчестер сити"
Ташриф якунида расмийлар “Манчестер Сити” жамоасининг машғулот базаси билан танишишди. Бош мураббийи, Хосеп Гвардиола ва клуб ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан суҳбат ташкил этилди.
Руководство НОК и АФУ побывали в "Манчестер сити"