Хитойдаги ШҲТ саммитига 20 тадан зиёд мамлакат етакчилари йиғилади

Тяньцзиндаги ташкилот саммитига Ўзбекистон президенти ҳам таклиф қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. 20 тадан зиёд давлат етакчилари ва халқаро ташкилотлар вакиллари Тяньцзиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Лю Бинь.
“ХХР раиси Си Цзиньпин Хайхэ дарёси соҳили яқинида 20 тадан зиёд хорижий давлат етакчилари ва 10 та халқаро ташкилот раҳбарлари билан тўпланади”, - деди у.
Дипломатнинг аниқлик киритишича, саммитда Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Камбоджа бош вазири Хун Манет, Мальдив президенти Муҳаммад Муиззу, Непал бош вазири Шарма Оли, Туркия президенти Таййип Эрдоған, Миср бош вазири Мустафа Мадбули, Индонезия президенти Прабово Субианто, Лаос президенти Тхонглун Сисулит, Малайзия бош вазири Анвар Ибраҳим ва Вьетнам бош вазири Фам Минь Чинь қатнашади.
Лю Биннинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари ШҲТнинг муваффақиятли тажрибасини муҳокама қилишади, ташкилотнинг ривожланиш йўналишларини белгилаб олишади, ШҲТ доирасида ҳамкорлик масалаларига келишишади.
Тадбирга халқаро ташкилотлар раҳбарлари, жумладан, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш таклиф қилинган.
ШҲТ саммити Тяньцзинь шаҳрида (Шимолий Хитой) 31 август-1 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштирган. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд.
Матбуот маркази
ШҲТ маконида рақамли савдо қандай ривожланади - видео