https://sputniknews.uz/20250813/shht-raqamli-savdo-51220442.html
ШҲТ маконида рақамли савдо қандай ривожланади - видео
ШҲТ маконида рақамли савдо қандай ривожланади - видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ШҲТ маконида ягона рақамли платформа яратишнинг аниқ афзалликларини кўрмоқда. 13.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-13T18:42+0500
2025-08-13T18:42+0500
2025-08-13T18:42+0500
матбуот маркази
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
электрон савдо
иқтисод
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0d/51211798_0:29:3072:1757_1920x0_80_0_0_7fdb355c723ad0b967ab179a742f5ab1.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Sputnik матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) маконида рақамли савдо ривожланиши муҳокама қилинди.Россия Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг давлат органлари билан алоқалар бўйича директори Максим Фаязовнинг сўзларига кўра, ягона рақамли платформа ШҲТ иқтисодий интеграцияси ва трансчегаравий ҳамкорлик учун катализатор бўлиши мумкин.Унинг айтишича, бу савдо операцияларини соддалаштиради, логистика самарадорлигини оширади ва божхона тартиботларини тезлаштиради. Бу эса бизнесга юкларни тезроқ расмийлаштиришга, харажатларни камайтиришга ва шаффофликни оширишга имкон беради.Фаёзовнинг таъкидлашича, бу Россия учун Марказий Осиёга экспортни кенгайтириш ҳамда оммавий истеъмол маҳсулотлари ва юқори технологияли саноат тармоқлари каби юкларнинг ҳаракатини тезлаштириш имкониятидир.Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси электрон тижорат соҳасида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўлими бошлиғи Мирислом Йўлдошев Ўзбекистон ШҲТ маконида ягона рақамли платформа яратишнинг аниқ афзалликларини кўраётганини қайд этди.Улар орасида халқаро маркетплейслар билан интеграциялашиш ва В2C сегментида мамлакатлар ўртасидаги харид қобилияти чегараларини кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлар учун янги потенциал мижозларни топишни осонлаштириш ҳам бор.Россия Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзоси Тимур Исляевнинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ШҲТ доирасида жадал ривожланиб бормоқда. Биргина 2024 йилнинг ўзида савдо ҳамкорлигининг ўсиши қарийб 12% ни ташкил этди, бу эса бизнеснинг иқтисодий иттифоқлар ва интеграцияга бўлган ишончини тасдиқлайди.Батафсил – Sputnik видеосида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0d/51211798_148:0:2879:2048_1920x0_80_0_0_8dfafeb1b2cbc70f018ad32762245342.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), электрон савдо, иқтисод, видео, видео
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), электрон савдо, иқтисод, видео, видео
ШҲТ маконида рақамли савдо қандай ривожланади - видео
Эксклюзив
Ўзбекистон ШҲТ маконида ягона рақамли платформа яратишнинг аниқ афзалликларини кўрмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Sputnik матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) маконида рақамли савдо ривожланиши муҳокама қилинди.
Россия Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг давлат органлари билан алоқалар бўйича директори Максим Фаязовнинг сўзларига кўра, ягона рақамли платформа ШҲТ иқтисодий интеграцияси ва трансчегаравий ҳамкорлик учун катализатор бўлиши мумкин.
Унинг айтишича, бу савдо операцияларини соддалаштиради, логистика самарадорлигини оширади ва божхона тартиботларини тезлаштиради. Бу эса бизнесга юкларни тезроқ расмийлаштиришга, харажатларни камайтиришга ва шаффофликни оширишга имкон беради.
Фаёзовнинг таъкидлашича, бу Россия учун Марказий Осиёга экспортни кенгайтириш ҳамда оммавий истеъмол маҳсулотлари ва юқори технологияли саноат тармоқлари каби юкларнинг ҳаракатини тезлаштириш имкониятидир.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси электрон тижорат соҳасида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўлими бошлиғи Мирислом Йўлдошев Ўзбекистон ШҲТ маконида ягона рақамли платформа яратишнинг аниқ афзалликларини кўраётганини қайд этди.
Улар орасида халқаро маркетплейслар билан интеграциялашиш ва В2C сегментида мамлакатлар ўртасидаги харид қобилияти чегараларини кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлар учун янги потенциал мижозларни топишни осонлаштириш ҳам бор.
"Бу мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси учун ҳам фойдали: биринчи навбатда, ишлаб чиқарувчилар харажатларини камайтиради ва, давлатлар учун муҳим бўлган, бизнес юритиш шаффофлигини таъминлайди", — дейди у.
Россия Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзоси Тимур Исляевнинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ШҲТ доирасида жадал ривожланиб бормоқда. Биргина 2024 йилнинг ўзида савдо ҳамкорлигининг ўсиши қарийб 12% ни ташкил этди, бу эса бизнеснинг иқтисодий иттифоқлар ва интеграцияга бўлган ишончини тасдиқлайди.
Батафсил –
Sputnik видеосида.