Ўзбекистон ва ЕОИИ

Малайзияда ЕОИИ ва АСЕАНнинг 2030 йилгача ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди

ЕИК ва АСEАНнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлигининг янги дастури устида иш олиб борилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Малайзияда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСEАН) ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК Интеграцияни ривожлантириш департаменти директори Микаел Беллуян йиғилишда ЕИК ва АСEАНнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлигининг янги дастури устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
“Ушбу ҳужжат аллақачон тасдиқланган ҳамкорлик форматларига ҳам, саноатнинг ўзаро таъсирини кенгайтиришга ҳам қаратилган. Қишлоқ хўжалиги, рақобатбардош сиёсат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш, трансчегаравий ва халқаро юк ташиш янги йўналишлар қаторига киради”, - деди Беллуян.
Унинг сўзларига кўра, янги дастурда барқарор ривожланиш, рақамлаштириш, инновациялар ва технологик тараққиёт масалалари бўйича мулоқотни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ҳиндистон ва ЕОИИ эркин савдо тўғрисида битим тузишга яқинлашмоқда