ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Баҳрайнга расмий ташрифи доирасида мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашувлар ўтказди.
Хусусан, вазир Баҳрайн Подшоҳлиги бош вазири ўринбосари Шайх Холид бин Абдулло Ал Халифа билан учрашди.
Ўзбекистон ва Баҳрайн Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари муҳокама этилди.
Таъкидланишича, икки мамлакат ҳукуматлари дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида жадал ҳаракат қилмоқда.
Иқтисодиёт, маданият, таълим ҳамда геосиёсат каби йўналишларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Шунингдек, Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний билан ҳам учрашди.
Музокаралар давомида икки давлат ўртасида сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо, инвестициялар ва институционал тажриба алмашишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, минтақавий ва глобал ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилди.
Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди
Учрашув якунларига кўра, дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги битим имзоланди.
Министр иностранных дел встретился с министром финансов и национальной экономики Бахрейна
Бундан ташқари, Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги молия ва миллий иқтисодиёт вазири Шайх Салмон бин Халифа Ал-Халифа ҳамда “Bahrain Mumtalakat Holding Company” бош ижрочи директори Шайх Абдулло бин Халифа Ал-Халифа билан ҳам учрашув ўтказди.
Музокараларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Министр иностранных дел встретился с министром промышленности и торговли Бахрейна
Ўзбекистон ТИВ раҳбари, шунингдек, Баҳрайн Подшоҳлиги саноат ва савдо вазири Абдулла Адел Фахро билан ҳам учрашди.
Учрашувда икки томонлама иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, сармоявий, инновацион ва саноат кооперацияси бўйича янги имкониятларни ўрганиш, шунингдек асосий соҳаларда тажриба алмашиш зарурлиги қайд этилди.