https://sputniknews.uz/20250821/vazir-bahrayn-uchrashuv-51382530.html
Саидов Баҳрайнда қатор расмийлар билан учрашув ўтказди
Саидов Баҳрайнда қатор расмийлар билан учрашув ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувларда Ўзбекистон ва Баҳрайн дўстлигини мустаҳкамлаш, улкан салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш, иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари... 21.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-21T11:02+0500
2025-08-21T11:02+0500
2025-08-21T11:02+0500
ўзбекистон
сиёсат
бахтиёр саидов
баҳрайн
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51381800_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_932660632702ec2a7b2a52db9e232e76.jpg
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Баҳрайнга расмий ташрифи доирасида мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, вазир Баҳрайн Подшоҳлиги бош вазири ўринбосари Шайх Холид бин Абдулло Ал Халифа билан учрашди. Ўзбекистон ва Баҳрайн Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари муҳокама этилди.Таъкидланишича, икки мамлакат ҳукуматлари дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида жадал ҳаракат қилмоқда.Иқтисодиёт, маданият, таълим ҳамда геосиёсат каби йўналишларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.Шунингдек, Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний билан ҳам учрашди.Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилдиУчрашув якунларига кўра, дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги битим имзоланди.Бундан ташқари, Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги молия ва миллий иқтисодиёт вазири Шайх Салмон бин Халифа Ал-Халифа ҳамда “Bahrain Mumtalakat Holding Company” бош ижрочи директори Шайх Абдулло бин Халифа Ал-Халифа билан ҳам учрашув ўтказди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари, шунингдек, Баҳрайн Подшоҳлиги саноат ва савдо вазири Абдулла Адел Фахро билан ҳам учрашди.Учрашувда икки томонлама иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, сармоявий, инновацион ва саноат кооперацияси бўйича янги имкониятларни ўрганиш, шунингдек асосий соҳаларда тажриба алмашиш зарурлиги қайд этилди.
ўзбекистон
баҳрайн
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51381800_110:57:1172:853_1920x0_80_0_0_872d502952d29b3bdea0636db3a3a720.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, сиёсат, бахтиёр саидов, баҳрайн
ўзбекистон, сиёсат, бахтиёр саидов, баҳрайн
Саидов Баҳрайнда қатор расмийлар билан учрашув ўтказди
Учрашувларда Ўзбекистон ва Баҳрайн дўстлигини мустаҳкамлаш, улкан салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш, иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Баҳрайнга расмий ташрифи доирасида мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашувлар
ўтказди.
Хусусан, вазир Баҳрайн Подшоҳлиги бош вазири ўринбосари Шайх Холид бин Абдулло Ал Халифа билан учрашди.
Ўзбекистон ва Баҳрайн Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари муҳокама этилди.
Таъкидланишича, икки мамлакат ҳукуматлари дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида жадал ҳаракат қилмоқда.
Иқтисодиёт, маданият, таълим ҳамда геосиёсат каби йўналишларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Шунингдек, Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний билан ҳам
учрашди.
Музокаралар давомида икки давлат ўртасида сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо, инвестициялар ва институционал тажриба алмашишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, минтақавий ва глобал ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилди.
Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди
Учрашув якунларига кўра, дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги битим имзоланди.
Бундан ташқари, Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги молия ва миллий иқтисодиёт вазири Шайх Салмон бин Халифа Ал-Халифа ҳамда “Bahrain Mumtalakat Holding Company” бош ижрочи директори Шайх Абдулло бин Халифа Ал-Халифа билан ҳам учрашув ўтказди.
Музокараларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари, шунингдек, Баҳрайн Подшоҳлиги саноат ва савдо вазири Абдулла Адел Фахро билан ҳам учрашди.
Учрашувда икки томонлама иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, сармоявий, инновацион ва саноат кооперацияси бўйича янги имкониятларни ўрганиш, шунингдек асосий соҳаларда тажриба алмашиш зарурлиги қайд этилди.