ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2025 йил Мустақиллик байрами муносабати неча кун дам олиш бўлишини маълум қилди.
Вазирликка кўра, 1 сентябрь – Мустақиллик куни байрами муносабати билан:
5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;
6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.
“Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган”, – дейилади вазирлик хабарида.