Олий таълимда янги ўқув дастурлари жорий этилади

Янги дастур талабаларни хорижда таълим олиш ва тажриба алмашиш имкониятини кенгайтиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Олий таълим тизимида янги ўқув дастурлари жорий этилади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида маълум бўлди.

Янги дастурлар, халқаро таълим стандартларига интеграцияни кучайтириб, кредит-модуль тизими орқали талабаларни хорижда таълим олиш ва тажриба алмашиш имкониятини кенгайтиради, талаба-ёшларнинг таълим мақсадларини аниқ белгилаш орқали фанни чуқур ўзлаштириш, касбий малакани узвий ривожлантириш ҳамда илмий изланишларга кенг имкониятлар яратади, дейилади вазирлик хабарида.

18 августа под руководством первого заместителя министра высшего образования, науки и инноваций Шохруха Далиева состоялось заседание
Янги ўқув дастурлари 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб 5 та олий таълим муассасасининг 18 та бакалавриат ва 14 та магистура мутахассисликларида синов тариқасида жорий этилади.
Шунингдек, 26 бакалавриат йўналиши ва 107 магистратура мутахассислиги учун ўқув режалари меҳнат бозори талабларига мослаштирилди ва янги ўқув йилидан амалга киритилади.
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди