Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2025
Oбуна бўлиш
Қабул вазирликнинг my.edu.uz платформаси орқали 2025 йил 10 сентябргача (шу куни ҳам) давом этади.
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили учун касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қабул вазирликнинг my.edu.uz платформаси орқали 2025 йил 10 сентябргача (шу куни ҳам) давом этади. Абитуриентлар камида умумий ўрта маълумотга эга бўлиши керак. Касбий таълим ташкилотларига бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кундузги, кечки ва дуал таълим шаклларига ҳужжат топшириш мумкин.
Тиббиёт техникумларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар олий таълим муассасаларига танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида, тегишли мутахассислик ва таълим тилини танлаган ҳолда танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади.
Бошқа техникумлар (камида умумий ўрта маълумот негизида) бўйича кириш синовлари ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.
2025/2026 ўқув йили учун камида умумий ўрта маълумот негизида 549 та техникумга жами 143 114 та (шундан 66 484 та давлат гранти) қабул параметрлари тасдиқланган. Шундан:
кундузги таълимда — 102 194 та (49 234 та давлат гранти);
кечки таълимда — 2 250 та;
дуал таълим шаклида — 38 670 та (17 250 та давлат гранти).
Ўтган йили президентнинг “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Унга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди. Касбий таълим тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича масъул орган этиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги белгиланди.
Студент на экзамене
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2025
Президент ҳузурида йиғилиш: олий таълимни жиддий ўзгаришлар кутмоқда
Янгиликлар лентаси
0