Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Тошкент вилоятида ва Тошкент шаҳрида зилзила содир бўлди. Талафот ва қурбонлар йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Тошкент вилоятида ва Тошкент шаҳрида сезилиш кучи 2 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича талафот ва қурбонлар йўқ.
УзА ахборот агентлиги хабар қилишича, зилзила соат 04:00 да Паркент туманида 2,9 магнитудали, 10 км чуқурликда қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида зилизила сезилиш кучи қуйидагича бўлган: Юқори Чирчиқ туманида 2-3 балл, 7 км. Ўрта Чирчиқ туманида 2 балл, 11 км. Нурафшон шаҳрида 2 балл, 12 км. Бектемир туманида 2 балл, 16 км. Янги Ҳаёт туманида 2 балл, 20 км. Яшнабод туманида 2 балл, 20 км
Андижон вилоятида 4 балли зилзила юз берди